Жаҳон | 18:30 / 20.04.2017
24829
2 дақиқада ўқилади

ФСБ Петербург теракти буюртмачиси шахси ўрнатилганини маълум қилди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Петербург метросида амалга оширилган теракт ижрочиси шахсини ўрнатди. Бу ҳақда ФСБ директори Александр Бортниковга асосланиб РИА Новости агентлиги хабар берган.

Махсус хизмат раҳбари журналистларга ушбу шахс ҳақида бошқа маълумот хабар қилмаган.

19 апрель куни ФСБ терактга алоқадорликда гумон қилинган яна бир шахс қўлга олинганини маълум қилганди. У 17 апрель куни Москва яқинида қўлга олинган Аброр Азимовнинг акаси Акрам Азимов бўлиб чиқди.

ФСБ маълумотига кўра, Акрам Азимов теракт амалга оширилиши учун маблағ етказиб берган. У «халқаро террорчилик ташкилотлари эмиссарлари» билан алоқада бўлгани айтилди.

Унинг укаси Аброр Азимов 18 апрель куни ушбу ишга алоқадор бўлгани, аммо у терактга тайёргарлик кўрилаётганини билмагани ҳақида баёнот берганди. Ушбу иш доирасида қўлга олинганлар сони 9 нафар бўлиб, уларнинг аксари марказий осиёликлардир.

3 апрель куни Санкт-Петербург метросида рўй берган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлиб, 49 киши жароҳатланди.

Теракт ижрочиси келиб чиқишига кўра қирғизистонлик ўзбек бўлган 22 ёшли Россия фуқароси Акбаржон Жалилов экани айтилди. У шаҳардаги суши-барда ишлаган, кейинчалик унинг танишлари қўлга олинди.

20 апрель куни ФСБдагилар маълум қилишдики, ушбу терактга алоқадорлар ИШИД тарафдорлари бўлгани тахмин қилинади. Версиялардан бирига кўра, теракт хорижий террорчилар томонидан илҳомлантирилган.

ИШИД Санкт-Петербургдаги теракт учун жавобгарликни зиммасига олмаган.

 

ФСБ Азимовнинг акаси қўлга олиниши жараёнини намойиш қилди, унинг ёнидан граната чиққан

 

Мавзуга оид