«Барселона»га Пако Алкасер нега керак?

Луис Энрике ўз карьерасидаги (афтидан) сўнгги Эл Класикога Неймарсиз етиб келди — бразилиялик футболчининг ҳакам шаънига саркастик чапак чалиши уч ўйинга дисквалификация, жумладан, Эл Класикони ўтказиб юбориши билан якун топди. Унинг ўрнига чиқарилган Пако Алкасер ҳамкорларини мутлақо ҳис қилмас, майдоннинг қай қисмида бўлиши яхшироқ эканлигини билмас эди.
Лучо ундан қаерда фойдаланиши маъқул эканлигиям ноаниқ эди — қанотлар учун у жуда йириклик қилади, марказда эса ундан бир неча баробар яхшироқ «қотил» Суарес бор. Ўйин давомида Алкасерда ўзи бор-йўғи биргина вазият бўлди, ўшанда ҳам ҳужумчи тўпни дарвозабонга қарата тепди. Албатта, «Барселона»ни унинг икки мавсум кетма-кет 10дан зиёд голлари ва захира ўриндиғида ялпайиб олмасликка тайёрлиги қизиқтиргандир, лекин шошилинч вазиятлар учун ундан ишончлироқ футболчи олиниши керак эди.
Жин урсин, ҳакамларга нима бўлган?
Буни фақтгина видеотакрорларнинг йўқлиги билан тушунтирмаслик керак. Бу ҳафта ҳакамлар борасида кўп баҳс-мунозаралар бўлди. Аввалига «Реал»нинг «Бавария»га қарши ўйинида Кашшаи, кейин «Урал»нинг «Зенит-Арена»да чавақланиши, энди эса Класико.
Esta imagen del centro de Marcelo previo al gol de Casemiro xra mi no vale. El balón ya ha salido. pic.twitter.com/mxe4CEPvvP
— NACHO TELLADO (@naxotellado) April 23, 2017
Умтити томонидан Роналдуга нисбатан ишлатилган фолни ўйин старти билан оқлаш мумкин — Эрнандес ўйинни энг бошидан синдириб қўйишни истамади. Бироқ, кейин лайнсменлар «Реал»нинг голида офсайдни (Рамос тўғри вазиятда эди, қолган иккитаси-чи?) ва Мессининг юзига Марсело тирсак қўйганини кўрмай қолишди. Ҳакамлар Эл Класикода бош қаҳрамон бўлишдан жуда қўрқишади — Каземирога қизил карточка берилмаганини фақатгина шу билан тушунтириш мумкин.
Нега Зидан ҳали тайёр бўлмаган Бейлни туширди?
Ўйингача 7 соат қолганда Гильем Балаге (Месси ҳақида таржимаи ҳол ёзган ёзувчи) ҳаммани ишонтирди: Гарет тайёр бўлган пайтда доим майдонга тушган, ҳозир эса унда ҳаммаси жойида, дея.
















