Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда аёллар орасидаги бандлик даражаси ошмоқда
2016 йилда Туркияда аёллар орасида бандлик даражаси 28 фоизга ошди, 2015 йилда эса бу кўрсаткич 21 фоизни қайд этган. Туркиянинг оилавий ишлар ва ижтимоий сиёсат бўйича вазири Фатма Бетул Саян Кайя Бакуда бўлиб ўтган "Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш: муаммолар ва истиқболлар" мавзуидаги конференцияда шу ҳақида маълум қилди.
"Аёллар мамлакатнинг нафақат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшишади. Аёллар бор жойда меҳр-муҳаббат, адолат, демократия ва эркинлик ҳукмрон", - деди Кайя.
Вазир кучли давлат ва гуллаб-яшнаётган жамият барпо қилиш учун, биринчи навбатда, аёлларнинг мавқеини мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлади.
"Туркияда аёлларнинг сиёсат ва қарорлар қабул қилиш механизмида янада фаол иштирок эта олиши учун барча шароитлар яратилмоқда", - деди Кайя.
Унинг сўзларига кўра, Туркияда аёллар орасидаги бандлик даражасини ошириш учун зарур қадамлар қўйилмоқда.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026