Жаҳон | 15:34 / 27.04.2017
15108
1 дақиқада ўқилади

ИШИД «Ал-Қоида» билан бирлашмоқчи

Фото: РИА "Новости"

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби вазифасини бажарувчи Валерий Семериков халқаро хавфсизлик бўйича Москва анжуманидаги чиқиши давомида, ИШИД ва “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳлари битта иттифоққа бирлашиш ҳаракатида эканини маълум қилди.

“Бор бўлган маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда ИШИД ва “Ал-Қоида” ўртасида қарама-қаршиликни музокаралар йўли орқали ҳал қилиш ва бу икки террорчилик ташкилотини бир иттифоққа бирлаштириш бўйича ҳаракатлар амалга ошмоқда”, - дея Семериковнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Ироқ вице-президенти Айёд Аллауи ИШИД ва “Ал-Қоида” эҳтимолий альянс борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид