00:07 / 29.04.2017
7912

Малала Юсуфзойга суиқасд қилган жангари Покистон ҳукуматига таслим бўлди

Фото: AP

2012 йилда ҳуқуқ ҳимоячиси Малала Юсуфзойга суиқасд қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олган, "Толибон" радикал ҳаракатининг қўмондонларидан бири Покистон хавфсизлик кучларига таслим бўлди, деб ёзмоқда Times нашри.     

Эҳсонуллоҳ Эҳсон номи билан ҳам маълум бўлган Лиакат Али 5 йил аввал "Толибон"нинг юқори мансабдор шахсларидан бири бўлган. У Юсуфзойга ҳужум қилингандан кейин бу ҳужум учун жавобгар эканини эълон қилган. 

Покистон "юқори лавозимли" қўмондон нима учун таслим бўлганининг тафсилотларини келтириб ўтирмади, бироқ нашрнинг маълум қилишича, жангари Покистон армиясида ўзининг собиқ "маслакдошлари" таъқибидан паноҳ излаган. 

Top