Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИКА ўзбек меҳмонхоналари ходимларига малака оширишда кўмаклашмоқда
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш республика маркази” ва Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ҳамкорликда жорий йилнинг 24-30 апрель кунлари давомида Бухоро шаҳридаги меҳмонхона ва ресторан бизнеси соҳаси ходимларининг ўз малакаларини оширишга қаратилган ўқув тренинглари ташкил этилди.
Лойиҳанинг асосий мақсади Бухоро шаҳридаги меҳмонхона бизнесида хорижий ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишдан иборат.


7 кун мобайнида давом этган малака ошириш курсларида меҳмонхона ва ресторан бизнеси соҳаси ходимлари назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар. Ушбу лойиҳада жами 120 нафар иштирокчи – Бухоро давлат университети Туризм факултетидан ўқитувчи ва магистратура босқичи талабалари, Бухоро туризм коллежидан мураббий ва ўқувчилар, Бухоро ва Навоий шаҳарларидаги қатор меҳмонхоналар ходимлари иштирок этдилар.

Бир ҳафта давом этган ўқув машғулотларини Туркия меҳмонхона бизнеси етакчи мутахассисларидан тузилган ўқитувчилар жамоаси ўтиб борди.


30 апрель куни Бухоро шаҳрида ташкил этилган тантанали ёпилиш маросимида ўқув семинари иштирокчиларига мутахассислик сертификатлари тақдим этилди.
Мавзуга оид
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026