Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Ҳиндистон доллардан воз кечиши мумкин
Туркия ва Ҳиндистон ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиш ва миллий валюталарда тўловларни амалга ошириш имкониятини муҳокама қилишлари мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Деҳлида бўлиб ўтган турк-ҳинд бизнес форумида баёнот берди. Эрдўған Ҳиндистонга ташрифи доирасида анжуманда иштирок этган.
"Экспорт ва импорт амалиётлари миллий валюталарда амалга оширилиши мумкин, бу эса валюта курслари тебранишлари билан боғлиқ салбий таъсирларни камайтиради", — дея Эрдўған сўзларидан иқтибос келтиради Anadolu ахборот агентлиги. Унинг сўзларига кўра, ўзаро савдоларда турк лираси ва ҳинд рупийсига ўтиш икки мамлакат иқтисодиётларига ижобий таъсир кўрсатади.
Президент фикрича, Туркия ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо ҳамкорлигида мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланилмаяпти.
"Икки мамлакатнинг кенг қамровли иқтисодий ҳамкорлигига доир лойиҳа муҳокамасини бошлаш вақти етиб келди", — деган Эрдўған.
"Атом энергетикаси соҳаси Туркия ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик йўналишларидан бири бўлиши мумкин", — деб қўшимча қилган Эрдўған.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026