Эрдўған ва Путин учрашувида нималар муҳокама қилиниши айтилди
Сурияда ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш масалалари Россия ва Туркия президентларининг 3 май кунига режалаштирган учрашувида муҳокама қилинади. Бу ҳақда Туркия ТИВнинг Сурия бўйича бош директори ўринбосари Мустафо Йурлақул маълум қилган.
"Сурия мавзуси бу мулоқотнинг муҳим қисми саналади. Хусусан, президентлар Сурияда ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш, маҳбуслар ва минасизлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама этадилар. Бизда ғоялар кўп, ҳамда уларни қоғозга туширишга тайёрмиз", - дея айтиб ўтди у.
Унинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш масаласи Остонадаги Сурия бўйича учрашувда ҳам энг муҳим бўлади.
"Биз қатор қоғозлар ва ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш устида ишлаганмиз. Ушбу раунд давомида яхши натижага эришишга уриниб кўрамиз", - деди у.
Эслатиб ўтамиз, Сурия бўйича халқаро учрашув Остона шаҳрида жорий йилнинг 3-5 май кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:54 / 24.10.2024
Путин Россиядаги КХДР ҳарбийлари ҳақида илк бор гапирди
20:30 / 22.10.2024
Россияда BRICS саммити бошланди – унинг иштирокчилари, мақсади ва режалари ҳақида
11:50 / 22.10.2024
Путин Яқин Шарқдаги вазиятни «жуда мураккаб» деб атади
21:00 / 21.10.2024