Жаҳон | 13:58 / 08.05.2017
5006
1 дақиқада ўқилади

Исроил-Ливан чегарасида девор қуриладиган бўлди

Фото: Anadolu

Исроил "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати хавфидан ҳимояланиш мақсадида Ливан билан чегарасида янги девор қуради. Бу ҳақида Исроилнинг Haaretz газетаси хабар берди. 

Баландлиги 6 метр бўлган тўсиқ 2010 йилда Миср ва Исроил чегарасида барпо этилган технология бўйича қурилади. 

Тиконли сим ва кузатув тизими бўлган девор Исроил шимолидаги Рошха-Никра ҳудудида қурилиши режалаштирилди. 

Қурилишнинг умумий қиймати 100 миллион шекел (28 миллион доллар)га баҳоланмоқда.

Икки ҳафта аввал Исроил хавфсизлик кучлари мамлакат ҳудудига ўтган ливанликни қўлга олиб, уни ватанига экстрадиция қилишган эди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид