Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Эстониянинг Россия чегарасига яқин ҳудудида кенг кўламли машқларни бошлади
Эстонияда НАТОнинг “Баҳорги пўртана-2017” кенг кўламли халқаро машқлари бошланди. Унда қарийб 9 минг ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда. Бу ҳақда республика Мудофаа кучлари Бош штаби хабар берган.
"13 давлатдан бўлган тахминан 2,3 минг хорижий ҳарбий хизматчи НАТОнинг “Баҳорги пўртана-2017” кенг кўламли машқларида иштирок этади. 8-26 май кунлари бўлиб ўтадиган машқларда эстониялик ҳарбий бирга ҳаммаси бўлиб қарийб 9 минг ҳарбий қатнашади", - дейилади хабарда. Машқлар Эстониянинг Россия чегарасига яқин ҳудудида - мамлакат шимоли-шарқида бўлиб ўтади.
Машқларда Буюк Британиянинг НАТОнинг Эстонияда жойлашган халқаро батальони таркибига кирувчи 800 нафар ҳарбий хизматчиси, шунингдек, бу батальондан бўлган тахминан 300 нафар франциялик ҳарбий иштирок этади. Германия машқларга 400 ҳарбий хизматчисини юборади. Бундан ташқари АҚШ, Латвия ва Литвадан биттадан рота бўлади. Шунингдек, машқларда Нидерландия, Польша, Канада, Финляндия, Украина, Испания ва Грузиядан бўлган ҳарбийлар ҳам қатнашади.
Машқларда Американинг M1A2 Abrams, Британиянинг Challenger 2 ва Франциянинг Leclerc танклари, шунингдек, иттифоқчилар ва Эстония мудофаа кучлари пиёда аскарларининг жанговар машиналари: CV9035, Warrior, Bradley, VBCI, Marder’дан фойдаланилади. Ўтган йили “Баҳорги пўртана”да 1,5 мингдан ортиқ хорижлик ҳарбий хизматчи иштирок этган.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026