Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учқудуққа янги ҳоким тайинланди
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманига Ҳамроев Соли Фармонович янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Кун.uz'га Навоий вилояти ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.
Бундан аввал Соли Ҳамроев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
У ушбу лавозимда 2015 йилнинг май ойидан бери ишлаб келган Рустамбек Санақуловни алмаштирди. Санақулов ҳоким этиб тайинлангунга қадар “Навоий кон-металлургия комбинати” раҳбари ўринбосари сифатида меҳнат қилган.
Маълумот учун, Учқудуқ тумани 1982 йилда ташкил топган. Аҳолиси 35,1 минг кишини ташкил этади.
Мавзуга оид
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:54 / 02.09.2025
Наманган шаҳар ҳокими қамоққа олинди. У 60 минг доллар пора олганликда айбланмоқда
09:46 / 16.06.2025
Президент: "Ҳар бир ҳоким топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт"
13:30 / 17.05.2025