Зарафшонда “нақдлаштириш” фаолияти билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Али Болтаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳеч қаердан рўйхатдан ўтмасдан ва махсус рухсатнома олмасдан Зарафшон шаҳрида алкогол маҳсулотлари савдо билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Ундан 4 млн. 200 минг сўмлик спиртли ичимликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Олиб борилган текширувда фуқаро А.Болтаев “Стандарт люкс сервис” хусусий корхонасининг раҳбари Эркин Бўриев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, гўёки мазкур маҳсулотларни “Стандарт люкс сервис” номидан сохта юк хати расмийлаштириб олиб, сотиб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари жараёнида А.Болтаевнинг яна бир қилмиши фош этилди. У “нақдлаштириш” фаолиятини амалга ошириш учун ўзининг номига “Обод қурувчилар” ХКни ташкил этиб, 2016 йилнинг август-сентябрь ойлари давомида қонун ҳужжатларига зид равишда 9 млрд. 560 млн. 587 минг сўмлик харидоргир ва тез сотилувчи маҳсулотларни нақд пулга сотган экан. Шунингдек, савдодан тушган нақд пул маблағларини назорат-касса машинасидан ўтказмасдан ва банк муассасасига топширмасдан, турли мақсадларда ишлатиб юбориб, савдо қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, “Стандарт люкс сервис” хусусий корхонаси раҳбари Э.Бўриев ҳам ўзининг “нақдлаштириш” фаолиятини амалга ошириш мақсадида номига яна бир тадбиркорлик субъектини ташкил қилганлиги ҳам аниқланди. Бу шахс маълум фоиз ҳисобига фуқароларнинг пластик карточкаларидаги пулларини нақдлаштириб беришни йўлга қўяди. Ўтган йилнинг июль-сентябрь ойлари давомида Э.Бўриев томонидан жами 12 млрд. 921 млн. 153 минг сўм савдодан тушган нақд пул маблағлари назорат-касса машинасидан ўтказилмайди, банк муассасасига ҳам топширилмай, ўз манфаатлари йўлида турли мақсадларга сарфлаб юборилади.
А.Болтаев ва Э.Бўриев, ўзларининг жиноятларини яшириш мақсадида корхонанинг молиявий ҳолати билан боғлиқ ҳужжатларни қасддан нобуд қилганликлари ҳам ошкор бўлди.
Қонунбузарларга нисбатан суд ўзининг одилона ҳукмини эълон қилди.
Мавзуга оид
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
19:25 / 08.02.2024
“Болаларимга ўргатиш учун ўзим ўргандим” – 3 фарзанди ҳам президент мактабида ўқиётган она ҳикояси
20:30 / 10.10.2023
«Зарафшон» миллий табиат боғидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди
20:35 / 25.11.2022