Жамият | 18:16 / 14.05.2017
6169
2 дақиқада ўқилади

Emirates'нинг Дубай-Париж рейсида йўловчи аёл фарзандли бўлди

Фото: express.co.uk

Жума куни Emirates'нинг Парижга парвоз қилаётган A380 самолёти Кипр аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бунга парвоз вақтида ҳомиладор аёлнинг фарзандни дунёга келтириши сабаб бўлди. Бу ҳақида якшанба куни авиакомпания ходимлари маълумотига асосланиб, Gulf News хабар берди. 

Янги туғилган чақалоқ билан шошилинч қўндирилган самолёт Ларнаки Халқаро аэропорти ходимларини эсанкиратиб қўйди, она ва бола тиббий эвакуация қилинди ва зарур тиббий ёрдам учун яқин орадаги шифохонага етказилди. 

"Emirates 2017 йилнинг 12 май куни Дубай-Париж йўналишидаги парвозни амалга ошираётган EK075 рейси бортида йўловчи аёлнинг фарзандли бўлганини тасдиқлайди. Биз парвоз давомида аёлни қўллаб-қувватладик, унинг саломатлиги ҳамда хавфсизлиги, шубҳасиз, биринчи ўринда", - деди Emirates вакили. - Натижада рейс Ларнаки Халқаро аэропорти томон йўналишни ўзгартирди. Самолёт қайта қувватланиб, тахминан 5 соатга кечикиб Парижга парвоз қилди".

Emirates аэропорти сиёсатига кўра, парвоз вақтида йўловчи саломатлиги устувор ҳисобланади. 

Авиакомпаниянинг туғуруқ вақти яқин қолган ҳомиладор аёлларнинг парвозга қўйилмаслигига доир қоидасига қарамай, аёлнинг нима учун самолётда кўзи ёригани ҳозирча номаълум. 

Фото: express.co.uk
Фото: express.co.uk

Мавзуга оид