Спорт | 11:30 / 15.05.2017
15896
1 дақиқада ўқилади

Азиз Ҳайдаров «Аш-Шабоб»дан кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БААнинг «Ажман» клуби аъзосига айланди.

2011 йилдан буён БААнинг «Аш-Шабоб» клуби шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали футболчи мамлакатнинг бошқа клуби – «Ажман» билан 1 йиллик шартнома имзолади.

«Аш-Шабоб» жорий мавсумни 14 жамоа орасида 8-ўринни эгаллади. «Ажман» клуби эса якунига етган мавсум натижасига кўра БАА Про Лигасига чиқди.

Маълумот учун, футболчилик фаолияти давомида Азиз Ҳайдаров Тошкентнинг «Локомотив» (2006–2007), «Бунёдкор» (2007–2011) ва «Аш-Шабоб» (2011–2017) клубларида тўп сурган. 2007 йилдан буён миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи 71 ўйинда майдонга тушган. 

Мавзуга оид