Шавкат Мирзиёевнинг 11-15 май кунлари давомида Хитой пойтахти Пекин шаҳрига қилган сафари якунига етмоқда. Президентнинг 11-12 май кунларида амалга оширилган расмий давлат ташрифи давомида икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари кўриб чиқилиб, қатор ҳужжатлар имзоланди.
14 май куни эса Пекинда «Бир макон - бир йўл» форуми бошланиб, 29 мамлакат раҳбарлари қатори унда Ўзбекистон раҳбари ҳам иштирок этди.
Қуйидаги фотожамланмада президентнинг Хитойга сафаридаги асосий учрашувлар ва музокаралар эслаб ўтилади.

Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди. Президент ва рафиқаси Зироатхон Мирзиёевани «Шоуду» халқаро аэропортида Хитой расмийлари кутиб олишди.

Шавкат Мирзиёев Пекиндаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди.

Шавкат Мирзиёев ва Хитой раҳбари Си Жинпинг фахрий қоровул олдидан ўтмоқда.

Си Жинпинг ва рафиқаси Шавкат Мирзиёев ҳамда Зироатхон Мирзиёевани қабул қилмоқда.

Си Жинпинг ва рафиқаси Шавкат Мирзиёев ҳамда Зироатхон Мирзиёева билан

Шавкат Мирзиёев ва Си Жинпингнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.






























