Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев молия вазирига янги ўринбосар тайинлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан республика молия вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
Эндиликда ушбу лавозимни Аҳадбек Ҳайдаров эгаллайди, у ижтимоий соҳа, фан, бошқарув органлари ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини молиялаштириш масалалари билан шуғулланади.
Ҳайдаров бундан аввал «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган. Бундан ташқари, у Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолияти миллий банки бошқаруви раиси биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.
1994 йилда у Тошкент давлат университети, 1998 йилда эса – Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Шунингдек, 2001 йилда – Япония сиёсий фанлар институтини, 2006 йилда – Виллиам коллежи (АҚШ) магистратурасини битирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон молия вазири Ботир Ходжаев 2016 йилнинг декабрь ойидан бери ушбу лавозимда ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025