Ўзбекистон | 10:31 / 17.05.2017
64294
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 17 май куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Сирдарё вилоятининг салоҳияти ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Вилоят иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланмоқда. 2017 йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 5,8 фоиз ўсган. Унинг таркибида саноат, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар улуши ошган. 

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали, “Бек” ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Гулистон медтехника”, “Сирдарё мега люкс” қўшма корхоналари вилоят иқтисодиётида муҳим ўрин тутмоқда. 

Мураккаб иқлим шароитига қарамай, Сирдарё деҳқон ва фермерлари пахта ва ғалладан мўл ҳосил етиштирмоқда. Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларидан қўшимча даромад топмоқда. 

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради. 

Мавзуга оид