Англия футбол уюшмаси кейинги мавсумдан симуляция қилган футболчиларга дисквалификация жорий этишни режалаштирмоқда.
18 май куни функционерлар йиғилиши бўлиб ўтади. Шу йиғилишда ушбу лойиҳа маъқулланиши кутилмоқда. Шундан сўнг, лойиҳани премьер-лига ва футбол лигаси, қуйи дивизионлар вакиллари тасдиқлаши керак бўлади.
BBC хабарида айтилишича, барча лигалар бу қадамни қўллаб-қувватлайди.
Янги қоидаларга кўра, баҳсли вазиятларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўладиган экспертлар симуляцияларни қайд этиб, жазо белгилайди.
2011 йилда шундай қоидалар Шотландияда кучга кирганди.

















