Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 14 нафар ўзбекистонлик фоҳиша ушланди
Туркиянинг Анталия шаҳрида фоҳишалик билан кураш ҳафталиги бўлиб ўтди. Унинг давомида 100 дан ортиқ киши, жумладан, ноқонуний хизмат турини тақдим этиш ташкилотчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Newsturk нашри хабар берди.
Хусусан, Анталиянинг Гузалоба туманида “тунги капалаклар” тўпланадиган ерда жорий йилдаги энг йирик рейд ўтказилди.
Махсус амалиёт натижасида 84 нафар аёл қўлга олинган. Улар орасида 22 нафари – Қирғизистон, 20 нафари – Туркия, 14 нафари – Ўзбекистон, 9 нафари – Грузия, 5 нафари – Россия, 4 нафари – Украина, 3 нафари – Доминикан Республикаси, 2 – Молдова, 2 – Эрон ва биттадан Қозоғистон, Нигерия ҳамда БАА фуқаролари аниқланган.
Ўтказилган тегишли тиббий текширувлардан сўнг, уч нафар фоҳиша ОИТС билан касаллангани аниқланган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026