Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотининг юбилей саммити бошланмоқда
Фото: РИА "Новости"
Истанбулда 21-22 май кунлари Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотининг (ҚДИҲТ) 25 йиллиги муносабати билан юбилей саммити бўлиб ўтади.
21 май куни ҚДИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади, 22 май куни эса ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари ва бош вазирлари учрашадилар.
Саммит иштирокчилари – ҚДИҲТга аъзо давлатлар вакиллари, секторал мулоқот бўйича ҳамкорлар ва турли халқаро ташкилотлар вакиллари минтақавий иқтисодий масалаларни муҳокама қилишади. 22 май куни ҚДИҲТга аъзо давлатлар етакчилари томонидан тайёрланган коммюнике қабул қилинади.
ҚДИҲТ ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, Қора денгиз бўйи ва Жанубий Болқонда жойлашган 12 та давлат: Албания, Арманистон, Болгария, Греция, Грузия, Озарбойжон, Молдова, Россия, Руминия, Сербия, Туркия ва Украинани ўз ичига олади. 1992 йилда ташкил топган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган.
Мавзуга оид
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:34 / 09.03.2026