Жаҳон | 14:40 / 21.05.2017
4843
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ҳукумат партия делегатлари минган автобус ЙТҲга йўлиқди, 32 киши жабрланган

Туркияда ҳукмрон партия делегатлари кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига йўлиққан. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида 32 киши жабрланган. Автобус йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.

Автобусдаги делегатлар Измирдан Анқарага партия съездига йўл олишганди.

Автобусда жами 39 киши бўлган. Жароҳатланганлардан баъзилари шифохонага юборилган, уларнинг ҳаётига хавф йўқлиги айтилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид