Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “Малибу” ичидан гиёҳванд модда топилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
2017 йилнинг 19 май куни, тахминан соат 16:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок постида хизмат итини қўллаган холда давлат рақами 10 Е 707 JA бўлган “Малибу” русумли автоулов кўздан кечирилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.
Текширув чоғида автоулов ичида ва ҳайдовчи, фуқаро Нуриддин Асатович Талиповни эгнидаги кул рангли жинси шимининг ўнг чўнтагида жами оғирлиги 1,27 грамм “марихуна” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.А.Талиповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш ва ташиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Айни дамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Талиповнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 163,203,206 ва 207-моддалари асосида “Малибу” русумли автоулов олиниб, жиноят қуроли деб топилган.
Мавзуга оид
13:16 / 22.01.2026
Тошкентда “закладка” билан боғлиқ ҳолат: катта миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди
10:18 / 19.01.2026
ЙҲХБ “рақамсиз Малибу” ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди
11:56 / 25.12.2025
Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси учун ташкил этилган Telegram-бот фош этилди
11:58 / 17.12.2025