Жаҳон | 17:05 / 23.05.2017
32314
1 дақиқада ўқилади

Гиёҳванд моддани олиб ўтаётган кабутар тутилди

Фото: Al Arabiya

Кувайт божхоначилари Ироқдан учиб келган кабутарни ушлашди, у наркотик моддаларни етказиб беришда фойдаланилган, деб хабар бермоқда "Ар-Рай" газетаси.

Газета маълумотларига кўра, кабутар Ироқ билан чегарада жойлашган "Ал-Абдали" назорат-ўтказиш пунктидаги божхона ходимлари эътиборини тортди. Божхоначилар қушни тутиб олишди ва унинг орқа тарафида махсус халтачани аниқлашди, унинг ичида эса номаълум наркотик модданинг 178 та таблеткаси бўлган.

Газетанинг таъкидлашича, бу эҳтимол, қушдан бундай мақсадда фойдаланишнинг илк ҳолатидир. Нашр шунингдек, тутиб олинган кабутар фотосуратларини ҳам эълон қилди.

Олиб қўйилган наркотиклар тегишли идораларга топширилди, деб таъкидлайди газета.

Мавзуга оид