11:20 / 23.05.2017
10688

Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор

© AP Photo

22 май куни Манчестердаги Manchester Arena ёпиқ стадионида содир этилган теракт вақтида қурбон бўлганлар сони 22 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда полиция маълумотига асосланган ҳолда маҳаллий телевидениеда хабар қилинди. 

Шунингдек, портлаш оқибатида жароҳатланган 59 киши шифохонага мурожаат қилган.

«Қурбонлар орасида болалар ҳам бор», — дея маълум қилган полиция вакили.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни кечқурун Манчестерда америкалик қўшиқчи Ариана Гранденинг концерти бўлиб ўтаётган стадионда портлаш юз берди. Дастлабки хабарларда ҳодиса оқибақтида камида 19 киши ҳалок бўлгани ва 50дан ортиқ киши яралангани айтилганди.

Top