Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда ғалладан бўшаган 950 мингдан ортиқ гектар майдонларга такрорий экин экилади
Республика ички бозорларни қиш-баҳор ойларида сифатли ва арзон маҳсулотлар билан тўлдириш, мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш мақсадида 2017 йил ҳосили учун ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш юзасидан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари давомида ички бозорларни қиш-баҳор ойларида сифатли ва арзон маҳсулотлар билан тўлдириш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Бу борада, республиканинг иссиқ иқлим шароитини ҳисобга олиб ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинларни экиб етиштириш ўта муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистоннинг суғориладиган тупроқлари шароитида такрорий экинларни экиб ўстириш, ҳар бир гектар ердан қўшимча маҳсулот етиштиришга имконият яратади. Ушбу мақсадда 2017 йилда ғалладан бўшаган 954 343 гектар майдонларга такрорий экин экилиши режалаштирилган бўлиб, майдонларнинг асосий қисмига экспортбоп сабзавот, полиз ва картошка экинларини экиш кўзда тутилган.

Шунинг билан бир қаторда, деҳқон ва фермер хўжаликларини юқори репродукцияли уруғлик навлари билан таъминлаш учун ҳозирда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экин сифатида экиш учун экспортбоп сабзавот, полиз ва дуккакли экин турлари ҳамда уруғларини етказиб берувчи, республикадаги мавжуд барча уруғчилик корхоналари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.
Шунингдек, деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган маҳсулотларни экспорт қилишда “Ўзагроэкспорт” АЖ воситачилигида шартномалар тузиш имконияти мавжуд.
Мавзуга оид
11:53 / 28.04.2025
Тупроқ ва экинларни «ёритувчи» бактериялар яратилди
09:50 / 25.07.2024
ҚХВ ёз жазирамасида энг кўп зарарланадиган экин турларини маълум қилди
07:41 / 06.03.2024
Қайси ҳудудда экин майдонидан олинадиган даромад энг кўп ошгани маълум бўлди
11:03 / 19.10.2022