Ўзбекистон | 15:33 / 25.05.2017
35516
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташриф буюради

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 май, жума куни Тошкент шаҳрининг йирик туманларидан бўлмиш Шайхонтоҳур туманига ташриф буюради. Бу ҳақда «Кун»  манбалари хабар бермоқда.

Ташриф давомида давлат раҳбари олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишади, шунингдек, тумандаги ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечиради.

Айни кунларда бутун туман бўйлаб ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш керакки, президент ташриф вақтида айнан қаерларга бориши аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Шайхонтоҳур туманига Ойбек Миртемиров раҳбарлик қилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид