Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий хўжалик судининг раиси Олий суд раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси Комилов Козимжон Фозилович Олий суд раиси этиб тайинланган. Бу ҳақда Олий суд расмий сайтида маълумот берилди.
Комилов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 23 августдаги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси лавозимига сайланганди.
Эндиликда у Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади, судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади, суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади, судлар томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади, Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақида иш қўзғатади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон Олий суди раиси сифатида Шоюнус Ғозиев ишлаб келаётганди. У қайси ишга ўтказилгани ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
21:08 / 22.06.2026
Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт - Саида Мирзиёева
20:11 / 18.06.2026
Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилади
19:00 / 19.05.2026