Спорт | 09:25 / 28.05.2017
10598
1 дақиқада ўқилади

«Галатасарой» Эрдўған буйруғи билан стадиони номини ўзгартиради

Истанбулнинг «Галатасарой» жамоаси стадиони номидан «арена» сўзини олиб ташлайдиган илк турк жамоаси бўлди. Мамлакатдаги барча спорт объектларидан бу сўзни олиб ташлаш бўйича президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг махсус фармойиши чиққан. Эндиликда «Галатасарой» стадиони Türk Telekom Arena ўрнига Ali Sami Yen Sports Complex Türk Telekom Stadium деб номланади.

«Мен „арен“ сўзига қаршиман. Биласизми аренада нима қилишади? У ерда одамлар жониворларни ўлдиришади. Мен вазирга топшириқ бердим, биз барча стадионлар номини ўзгартирамиз. Бизнинг тилимизда бу сўз ишлатилмаслиги керак», — дея Эрдўғаннинг сўзларини келтирган Daily Sabax.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид