Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг 4 шаҳрида 1 июнь-12 июль кунлари бир сутка давомида рўйхатдан ўтиш лозим бўлади
Кучайтирилган хавфсизлик чоралари Россиянинг футбол бўйича Конфедерациялар кубоги баҳслари ўтказиладиган шаҳарларида киритилади. Россия президентининг фармони 4 шаҳарни қамраб олади.
Футбол мусобақасини ўтказиш билан боғлиқ хавфсизлик чоралари РФга кўрсатилган даврда, қандай мақсадда келишидан қатъий назарда кирган хорижий фуқароларга тегишли бўлади.
Агарда сизнинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон ёки Сочига ташрифингиз ушбу саналарга тўғри келса, нимани ёдда тутиш керак?
«Вақтинчалик кириб келган (вақтинчалик ёки доимий яшаш) хорижий шахсларни яшаш жойи ёки қаерда тўхташи бўйича ҳисобга олиш улар Россия қонунчилигида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, тўхтаган жойи ёки яшаш жойига келган кунидан бошлаб бир сутка давомида амалга оширилади», - дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, оддий тартибда хорижий фуқароларнинг миграцион ҳисобга қўйиш 7 сутка давомида амалга оширилади, агарда хорижий фуқароларнинг РФда бўлиш муддати 7 суткадан кам бўлса, миграцион ҳисобга қўйиш талаб этилмайди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026