Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент» халқаро аэропорти ва тўртта темир йўл пости Хитой гранти бўйича сканер ускуналарини олади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни «Ўзбекистон Республикаси божхона постларини жиҳозлаш учун Хитой Халқ Республикаси ҳукумати томонидан тақдим этилаётган грантдан самарали фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
И.Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортининг чегара божхона постида ўрта ҳажмли юкларни назорат қилиш бўйича ўнта сканердан ўтказиш тизими ўрнатилади.
Грант ичига тўртта йирик ҳажмли инспекция-назорат мажмуаси ҳам киради. Улар «Ўзбекистон», «Бекобод» (Тошкент вилояти), «Хўжадавлат» (Бухоро вилояти) ва «Сариосиё» (Сурхондарё вилояти) темир йўл чегара божхона постларида ўрнатилади.
Хитой гранти ўз ичига ускуналар учун эҳтиёт қисмлари, унинг монтажи ва бошқа ишларни, кафолатли техник хизмат кўрсатиш ва операторларни ўқитишни қамраб олган. Грантнинг умумий миқдори – 126 миллион юань ёки 18,3 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
10:31 / 31.05.2026
“Эркинликдан кўра тартиб устун бўлган”: MIT PhD дастурига 100 фоизлик грант ютган Муниса Жуманова ҳикояси
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
08:36 / 15.05.2026
Флоридадаги аэропортга Дональд Трамп номи берилади
08:12 / 12.05.2026