Жаҳон | 17:10 / 04.06.2017
24526
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Туркияни хабардор қилган

Фото: Pikabu

Америка ҳукумати Туркияни Суриянинг Раққа шаҳрини ИШИДдан озод этиш учун ҳарбий амалиёт бошланганидан хабардор қилган. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди.

«Амалиёт бошланишидан олдин бу ҳақда Анқарага хабар етиб келганди», — дея вазирнинг сўзларини келтирган Anadolu.

Йилдиримнинг қайд этишича, амалиёт 3 июнга ўтар кечаси бошланган. У Туркия АҚШнинг ИШИДга қарши кураш усулларини маъқулламаслигини қайд этиб ўтган.

«Биз бир неча марта Америка томонига Раққани озод этиш бўйича режага муносабатимизни турли даражада етказдик. Бунга жавобан Вашингтондагилар бошқа йўли йўқлиги, бу ишда улар PYD ва YPG (Суриядаги курдларнинг «Демократик иттифоқ» партияси ва курдларнинг миллий мудофаа отрядлари. — таҳр) билан ҳамкорлик қилишга мажбур эканликларини билдиришди», — деган вазир.

Йилдиримнинг сўзларига кўра, Вашингтон Анқарага курдлар билан алоқалар узоқ муддатли эмаслиги, бу «тактик ҳамкорлик» эканини ваъда қилган.

Бундан олдинроқ Туркия Раққани озод этиш амалиётида қатнашмаслигини эълон қилганди.

Мавзуга оид