Спорт | 13:56 / 04.06.2017
26620
1 дақиқада ўқилади

Фото: Марсело ўйиндан кейин жамоадошининг сочини олиб ташлади

«Реал» ҳимоячиси Марсело Чемпионлар лигаси финалида «Ювентус»га қарши кечган ўйиндан кейин жамоадоши Карлос Каземиронинг сочини олди.

Каземиро жамоаси турнирда ғолиб бўлса, сочини олдиришни ваъда қилганди.

«Реал» финалда «Ювентус»ни мағлуб этди ва қаторасига иккинчи марта, жами 12-марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Каземиро финалда Жанлуижи Буффон дарвозасига урилган голлардан бирини урди.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид