Аёллар кўпроқ нимани қадрлайди? Бу савол устида ҳар бир эркак киши бош қотирган бўлса керак, аслида эса жавоб осон...

 - бу вақтдир. Оила, дўсту-яқинлари ва албатта ўзи билан ўзи ўтказган вақт. Artel компанияси ўз зиммасига уйдаги юмушларнинг бир қисмини олувчи, бир вақтнинг ўзида ҳам фойдали, ҳам ёқимли маиший техникани ишлаб чиқариб аёлларнинг мушкулини осонлаштирди. Artel автоматлаштирилган кир ювиш машиналари қатори тўрта янги 8 ва 6 кг ҳажмга эга бўлган янги моделлар билан тўлдирилди. Янги автоматлаштирилган кир ювиш машиналари, ҳамёнбоп нархларда бўлиб сифат, ишончлилик ва фойдаланишдаги қулайликни ўзига қамраб олади.

Келинг янги кир ювиш машиналаридан бири 80К 141-I моделини яқиндан ўрганиб чиқамиз.

80К 141-I моделининг кийим сиғдириш ҳажми 8 кг. га тенг бўлиб, у катта оилаларга жуда мос келади. Бундай ҳажм бир пайтнинг ўзида катта миқдордаги кийим-кечакларни ювиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, нафақат вақтни, балки сув ва электр қувватини ҳам тежайди. Бакнинг сиғими парли адёллар ва чойшабларни қишки мавсумдан сўнг тозалаш ва ювиш имконини беради.

Янги кир ювиш машиналари маиший техника ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи Whirlpool компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди. Artel кир ювиш машиналарида Whirlpool инверторли мотори ишлатилади. Whirlpool компанияси 100 йилдан ортиқ муддатдаги фаолияти давомида юқори сифатли моторлар ишлаб чиқарувчи сифатида дунёда етакчи позицияларни эгаллади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки Whirlpool моторларига 10 йиллик кафолат берилади.

Инверторли моторларнинг авзаллиги шундаки улар деярли шовқинсиз ишлайди, шунинг учун сиз кир ювиш машинасини исталган вақтда, фарзандларингиз уйғониб кетишидан хавфсирамай ишлатишингиз мумкин. Инверторли двигателларни қўллаш электр қувватини 29 фоизгача, сув ресурсларини эса 17 фоизгача тежаш имкониятини беради. 80К 141-I кир ювиш машинаси А+ энергосамарадорлик синфига киради.

Ёш болали аёлларга янги кир ювиш машинаси барабанидаги бактерияларга қарши қоплама борлиги жуда маъқул келади. Бу эса кир ювиш жараёнини хавфсиз қилади.