Жаҳон | 13:43 / 07.06.2017
41702
1 дақиқада ўқилади

Американинг бирданига учта ҳарбий самолёти Россия чегараларига қараб учди

Фото: Reuters

АҚШ ҲҲКнинг бирданига учта ҳарбий самолёти чоршанба куни эрталаб Буюк Британиядаги базадан Болтиқ денгизи жанубидаги Россия чегараларига қараб учиб кетди. Бундан ҳарбий авиация ҳаракатланишини кузатиб турувчи ғарб сайтлари маълумоти дарак бермоқда.

Маълумотларга кўра, Калининград вилояти билан чегарага ядро қуролини ўзида олиб кетиш имкониятига эга В-52 стратегик бомбардимончи самолёти ва иккита RC-135 стратегик жосуслик самолёти парвоз қилган.

6 июнь куни Россиянинг Су-27 қирувчиси Американинг В-52 стратегик бомбардимончисини тутиш учун ҳавога кўтарилганди. АҚШ самолёти Болтиқ денгизининг нейтрал сувлари устида, Россия билан чегара бўйлаб парвоз қилган.

Душанба, 5 июнь куни эса Болтиқ денгизи мамлакатлари ва Польшада АҚШнинг Saber Strike ҳар йилги машқлари бошланди.

 

Мавзуга оид