Испаниялик Лондондаги теракт вақтида 28 кишининг ҳаётини сақлаб қолди
Лондонда яшовчи испаниялик Серхио Фариньа 3 июнда бу шаҳарда содир этилган теракт вақтида 28 кишининг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар қилди ТАСС ахборот агентлиги.
Ахборот агентлигининг хабар беришича, Галисия мухтор ҳамжамиятда туғилиб ўсган, Боро-маркет бозори ёнидаги ресторанда ишловчи Серхио Фариньа одамлар беркиниб ўтирган ресторанга террорчилардан бирининг киришига йўл қўймаган. Фариньа террорчи ичкарига кирмоқчи бўлганда кириш эшигини ёпиб қўйган. Унинг акаси Рафа Фариньанинг айтишича, Серхионинг бутун оиласи унинг бу иши билан фахрланмоқда.
Ресторандаги ушбу ҳолат қайд қилинган видеони Diario de Pontevedra нашри намойиш қилган.
3 июнь кечки вақт 3 нафар террорчи Британия пойтахтидаги Лондон кўпригида автомобилда пиёдаларни босиб кетишган, сўнгра Боро-маркет бозоригача бориб, у ерда одамларга пичоқлар билан ҳужум қилишган.
Мавзуга оид
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
14:10 / 26.10.2024
Нигерияда бир ҳафтада 140 нафар террорчи ва қуролли тўда аъзолари йўқ қилинди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024