Фан-техника | 18:05 / 07.06.2017
16901
3 дақиқада ўқилади

LG ишлаётган кир ювиш машинаси ёрдамида яратилган ажойиб ролик туфайли нуфузли мукофот билан тақдирланди

Компаниянинг самарали маркетинги ва маҳсулотнинг асосий хусусиятларини ижодий тарзда ёндашиб намойиш этилиши алоҳида таҳсинга сазовор бўлди.

LG Electronics’нинг “Картали уйча” видеоси кир ювиш машинаси вирусли видео юлдузига айланиши мумкинлигини кўрсатди ва компанияга “Рекламали фильм ва роликлар” йўналишида AME мукофотини келтирди. Соҳанинг энг нуфузли мукофотларидан бири - AME Awards (Самарали реклама ва маркетинг) маркетинг компаниялари стратегияси, креатив концепциялар, аҳамият ҳамда энг асосийси, жаҳон бозорида реклама ва маркетинг маҳсулотининг самарасини қайд этади.

Видео ўтган баҳорда YouTube’да тақдим этилганидан сўнг турли сайтларда 100 миллион маротабадан ортиқ кўрилди. Роликда қартали уйларчанинг профессионал қурувчиси Брайан Берг дақиқасига 1 000 айланиш тезлиги билан ишловчи LG Centum System (СМ) кир ювиш машинасида янги картали уйчани яратади. Натижада карталардан тайёрланган энг баланд конструкциянинг 12 соат давомида қурилиши бўйича жаҳон рекорди қайд этилди. Ролик LG’нинг янги кир ювиш машинаси Centum System имкониятларини креатив тарзда намойиш этиш мақсадида яратилди, у ўзига максимум ишончлилик ва энергосамарадорликни минимум тебраниш ва шовқин билан биргаликда қамраб олган.

“Креативлик бизнинг ахборот шовқини узра ёриб ўтишимиз ва ўз маиший техникамизни истеъмолчиларга тақдим этишимизда энг самарали восита саналади”, - деди LG Home Appliance & Air Solution компаниясининг маркетинг бўйича вице-президенти Хан Чан-хи. “Биз учун соҳа етакчилари яхши даражада қилган ишимизни юқори баҳолаши катта аҳамиятга эга. AME Awards ҳакамларига бундай шараф учун миннатдорлик билдирамиз”.

LG “Картали уйча” кампаниясидаги муваффақиятдан сўнг ўзининг энг янги маиший ускуналари ҳақида ҳикоя қилувчи оммабоп видеолар сериясини яратди, улар орасида 18 мингта электр лампочкадан фойдаланилган ҳолда улкан композициянинг “яратилиши” ёки профессионал қояларга чиқувчи қизни 33 қаватли бинога иккита симсиз чангюткичнинг кучли ўзига тортиб олиши орқали кўтариш бор.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид