Трамп Форс кўрфази давлатларини бирдамликка чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот давомида Форс кўрфази давлатлари ўртасида бирдамлик зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Оқ уйга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Трамп минтақада экстремистик мафкура ва террорчиликнинг молиялаштирилишига қарши бирдамлик зарурлигини айтди. Форс кўрфази давлатлари минтақада тинчлик ва хавфсизлик учун бирдам бўлишлари муҳим", деб айтган Оқ уй амалдори.
5 июнда Миср, Баҳрайн, Саудия Арабистони, БАА Қатар билан дипломатик алоқаларни узишларини эълон қилишган. Кейинроқ уларга Маврикий, Мальдив, Ливия, Яман қўшилган. Қатар ташқи ишлар вазири Доҳа бунга жавобан чоралар кўрмаслигини айтган.
6 июнда Қатар билан дипломатик алоқа даражасини пасайтиришни Иордания маълум қилган. Бундан ташқари, Мавритания ҳукумати ҳам Қатар билан алоқаларни тўхтатишга қарор қилган.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024