Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Қатарга почта жўнатмалари юборишни тўхтатди
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳукумати Қатарга почта жўнатмалари юборишни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда БААнинг миллий почта хизмати - Emirates Post Group сайтида хабар қилинган.
"Emirates Post Group БАА ҳукумати топшириғига кўра, 2017 йилнинг 6 июнидан бошлаб Қатарга барча турдаги почталарнинг юборилишини тўхтатди", - дейилади матбуот релизида.
5 июнь куни Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливия муваққат ҳукумати, Мальдив Республикаси ва Маврикий Республикаси Доҳа билан дипломатик алоқаларни узишгани ҳақида маълум қилишди. Уларнинг фикрича, амирлик терроризм ва экстремистик мафкурани қўллаб-қувватлайди ҳамда араб давлатларига нисбатан душманлик кайфиятидаги сиёсатни олиб боради. Кейинчалик улар сафига Мавритания ва Комор қўшилди, Иордания ва Жибути эса дипломатик ваколатхоналари даражасини пасайтиришди.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026