Жаҳон | 11:21 / 08.06.2017
10969
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ҳудудида портлаш юз берди
Украина пойтахти Киев шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳудудида портлаш рўй берди, деб хабар бермоқда Espreso.tv.
Таъкидланишича, ҳодиса жойига полиция, Миллий гвардия ва тергов-тезкор гуруҳ ходимлари етиб келган. Элчихона биноси ўраб олинди.
РИА Новости’нинг Киев полиция бошқармаси матбуот хизматига асосан хабар беришича, ушбу ҳолат бўйича “Теракт” моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.
«Кўздан кечириш жараёнида маълум бўлишича, номаълум шахс дипломатик ваколатхона ҳудудига портловчи қурилмани отган», - дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024