Huawei компьютерлар бозорида Apple ва HP’ни ортда қолдирмоқчи
Huawei уч-беш йилдан сўнг шахсий компьютерлар бозорида Apple, Lenovo ҳамда HP’ни ортда қолдиради ва етакчига айланади. Бу ҳақда компания ижрочи директори янги ноутбуклар чиққанидан бир неча кун ўтиб маълум қилди.
Хитой ишлаб чиқарувчиси бирданига учта ноутбук - MateBook X, MateBook D ва MateBook E’ни тақдим этди. Шу билан бирга, X модели Apple ва унинг MacBook’ига тўғридан-тўғри рақобатчидир.
«Huawei янги маҳсулотни яратиб, янги бозорга кириш ҳаракатида экан, унинг мақсади – жаҳон етакчисига айланишдир. Ўйлашимча, бу компаниянинг инновацион ишланмалар ва тадқиқотларга жиддий сармоялари билан боғлиқ. Биз ўз имкониятларимизни смартфон мисолида кўрсатдик», - дея хабар берди компаниянинг ижрочи директори Ван Бяо.
IDC тадқиқотига кўра, шахсий компьютерлар бозори сўнгги бир неча йилда пасаймоқда, шунинг учун бу ердаги рақобат жуда кучли. Ҳозирги кунда етакчи бешликка HP, Lenovo, Dell, Apple ва Acer киради. Бироқ Ван Huawei улардан ўзиб кетишига ишонмоқда.
Huawei компанияси ўтган йилда 26,19 млрд. доллар ишлаб топди. Смартфонлар етказиб бериш ҳажми эса 29 фоизга ўсиб, 139 миллион донани ташкил этди. Бу эса Huawei’га бозордаги улуш бўйича дунёда учинчи ўринга чиқиш имконини берди.
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
18:53 / 31.10.2023
Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди
12:58 / 14.10.2023