Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда Тошкент йўлларидаги камераларни кузатиб бориш имконига эга илова пайдо бўлди
Интернетда автомобиль ҳайдовчиларини йўл камералари яқинлашиб қолгани ҳақида огоҳлантирувчи мобиль илова пайдо бўлди. Дастур Play market’да тақдим этилган.
X-point мобиль иловаси фақатгина Тошкентда ишлайди, бироқ, ўз ичига бир неча функцияларни жамлаган. Унинг ёрдамида нафақат йўл камералари ва уларнинг турини аниқлаш, балки яқин масофадаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда вулканизация нуқталарини топиш ҳам мумкин. Шунингдек, X-point автомобиль тезлигини аниқлаши мумкин, бироқ, дастурга қолдирилган маълумотда айтилишича, «Ғилдирак диаметри – беқарор параметр бўлиб, шунинг учун авто спидометридаги тезлик соатига 110 километр тезликда 5-10 километр соатга, соатига 200 километр тезликда эса 10 фоизга пасайиши мумкин». Бироқ соатига 60 километр тезликда хатолик деярли йўқ.
Автомобиль ҳайдовчиси интернетга доимий равишда уланган бўлиши шарт эмас, илова оффлайн-режимда ҳам ишлайди. Бироқ камералар базаси доимий тарзда янгиланиши керак. Илова маҳаллий STC компанияси томонидан яратилган ва ҳозирга қадар 89 бора юклаб олинди.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026