Жамият | 16:40 / 09.06.2017
54290
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон гилос етиштириш бўйича жаҳонда нечанчи ўринда?

Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент шаҳрининг Radisson Blu меҳмонхонасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг «Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш» (AVC) лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан яқин ҳамкорликда анъанавий гилос кўрик-танловини ташкил этди, деб маълум қилмоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Жон Риордан тадбирда иштирок этаётган фермер хўжаликлари, агробизнес корхоналари ҳамда давлат ташкилотлари вакиллари, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ва хорижий экспертларни қутлаб, кириш нутқини сўзлади. 

Танловда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келтирилган ўнлаб гилос навлари бозорбоплиги, йириклиги ва сифати бўйича 3 хил йўналишда намойиш этилди. 

Бундан ташқари, алоҳида соврин “Энг зўр гилос” номинациясида тақдим этилди. 

Мазкур тадбир иштирокчиларга турли вилоятлардан келган касбдошлари билан ўртоқлашиш ҳамда гилос етиштириш, қадоқлаш, сақлаш ва транспортда ташишнинг янги усуллари ҳакидаги семинар-тренингда ўзаро фикр алмашиш имкониятини яратиб берди. 

Бугунги кунда Ўзбекистон 100 000 тонна ҳажм билан жаҳонда гилос етиштириш буйича бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид