14:16 / 09.06.2017
23202

Жек Ма бир кунда қарийб 3 млрд долларга бойиди

Alibaba Group асосчиси Жек Манинг давлати бир кунда компаниянинг сотувлари ўсиши бўйича прогнозлари фонида 2,8 млрд. долларга кўпайди. Бу ҳолат Хитой иқтисодиётида пасайиш кузатилаётганига қарамай юз берди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Ма – Осиёнинг энг бой кишиси ва Bloomberg Billionaires Index талқинига кўра, дунёнинг энг бадавлат шахслари рўйхатида 14-ўриндан жой олган. Агентлик баҳолашига кўра, 2017 йилнинг бошидан унинг молиявий аҳволи 8,5 млрд. долларга кўпайиб, 41,8 млрд. долларни ташкил этди.

Alibaba Group акциялари қиймати эса 13 фоизга ортди. Унинг бозордаги қиймати юқори прогнозлар фонида 42 млрд. долларга ошди ва 355 млрд. долларга етди.

Top