Жамият | 10:20 / 12.06.2017
10249
1 дақиқада ўқилади

Афсонавий баскетболчи Майкл Жорданнинг кроссовкаси рекорд нархга сотилди

Афсонавий америкалик баскетболчи Майкл Жорданнинг дастхати туширилган кроссовкаси 190 минг долларга сотилди. Бу қиймат спорт кроссовкалари учун тўланган энг катта ҳақдир. Жордан бу спорт пойафзалида 21 ёшида Лос-Анжелесда ўтган 1984 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. 

Жордан ўша мусобақада энг яхши ўйинчи деб топилган, Испанияга қарши финал учрашувида эса 20 очко тўплаганди. Жордан учун бу ўйин ҳаваскор баскетболчи сифатидаги охирги учрашуви бўлган. 1984 йил октябрида у "Чикаго Буллз" профессионал клуби билан шартнома тузиб, унинг таркибида спорт оламининг афсонасига айланган.

4 йил аввал ҳам Жорданга тегишли кроссовка 104 минг долларга сотилганди. Баскетболчи бу пойафзалда Миллий баскетбол уюшмасининг (МБУ) 1997-1998 йиллардаги финал сериясида ўйнаган ва ғолиб бўлган. 

Жорданнинг номи 2009 йил 11 сентябрда Баскетбол шон-шарафи залига киритилган. У 2 карра Олимпия чемпиони ва 6 карра МБУ чемпиони ҳисобланади.   

Мавзуга оид