Жамият | 15:38 / 12.06.2017
23798
2 дақиқада ўқилади

Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабалари кутубхона ва китоб дўконларига боришди

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 9 июндаги 291-сонли буйруғи асосида барча таълим муассасаларида “Олийжаноблик фазилатлари” номли беш кунлик ўқув курслари ташкил этилмоқда. 

Ижрони таъминлаш ҳамда ёшлар онгига олийжаноблик ва инсонийлик туйғуларини сингдириш, ўқувчилар орасида китоб мутолаа қилишга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, коллеждаги гуруҳлар раҳбарлари ва фан ўқитувчилари иштирокида талабалар Тошкент шаҳрининг турли манзилларида жойлашган маърифат масканлари, кутубхона ва китоб дўконларига боришмоқда ҳамда олинган китобларни мутолаа қилишмоқда. Ҳар бир ўқувчи машҳур адиблар китобларини ўрганиб, уларда акс эттирилган олийжаноблик фазилатларни ҳаётий шиорга айлантириш кераклигини тушуниб етмоқда. 

Шунингдек, жадвалга шу ном билан дарслар киритилди. Ўқув курслари якунланиши билан “Олийжаноблик нима?” мавзусида иншолар ўтказилади.   

Ўқув курсини ташкил этишдан мақсад – академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида олийжаноблик фазилатларининг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти тўғрисидаги кўникмаларни шакллантириш, меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик каби ахлоқий қадриятларни ўзида мужассам этган олийжаноблик фазилатларини ўқувчилар онгига чуқур сингдиришдир. 

Мавзуга оид