Олмазор туманида талончи қўлга олинди
2017 йилнинг 10 июнь куни тахминан соат 12:10 ларда, Илхом Уролов Уралович, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Олмазор тумани ҳудудида фуқаро Қурбонова Индиранинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) олдига келиб, қўлидаги баҳоси 300.000 сўмлик “IPHONE 4S” уяли телефон аппаратини тортиб олмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда хизматни олиб бораётган Олмазор тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 166-моддаси 1-қисми (ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишга суиқасд этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари мумкин.
Мавзуга оид
08:50 / 15.11.2024
Курск области собиқ раҳбари РФ ҳарбийлари талончилик қилганини тан олди
11:44 / 08.09.2024
«Талончилик билан айнан ҳарбийлар шуғулланаётганидан хабарингиз йўқми?» Курскликлар нега ўз уйларини тарк этишдан қўрқмоқда
07:31 / 11.06.2024
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
11:13 / 05.06.2024