Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Beeline Сурхондарёда янги база станцияларини ўрнатди
Энг йирик алоқа оператори Beeline Сурхондарё вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар берди.
Термиз шаҳрида, шунингдек Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон ва Шўрчи туманларида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ҳамда мобиль Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.
Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Улуғбек Аҳмедов шундай деди: “Нафақат ҳудудда, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб алоқанинг юқори сифатини таъминлаган ва компания ривожланишининг янги истиқболларини очган ҳолда тармоқни ривожлантириш ва замонавийлаштириш бўйича ишлар доимий равишда олиб борилмоқда”.
Қўшимча қувватларни ўрнатиш натижасида Боғишамол, Собир Раҳимов, Тараққиёт ва Китоб кўчаларида сигнал сифати яхшиланди.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026