10 июнь куни очилган Тошкент экобоғи вақтинча ёпилди
10 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Ёзувчилар ижодий уюшмаси иштирокида очилган Бобур номидаги Тошкент Марказий экобоғи айни вақтда ташриф буюрувчилар учун ёпилган.
Янги очилган боғнинг ёпиб қўйилгани сабабини билиш мақсадида Кун мухбири экобоғ маъмурияти боғланди.
"Тошкент Марказий экобоғини вақтинчалик ёпиб туриш аввалдан ҳам режада мавжуд эди. Боғнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганига сабаб - сув суғориш тизимини ўрнатишдир. Шунингдек, боғ ҳудудидаги "Севги ороли"да дарахт ва кўчатлар ўтқазилмоқда. Шу сабабли, янги Марказий экобоғ 19 июнь - душанба куни яна ўз фаолиятини бошлайди", - дея хабар қилди боғ маъмурияти Кун нашрига.
Бундан ташқари, экобоғ маъмурияти вакили боғга кириш бепул экани, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар асоссиз эканлигини таъкидлаб ўтди.
Фоторепортаж: Тошкентда янги экобоғ очилиш маросими бўлиб ўтди