Фан-техника | 16:15 / 14.06.2017
27472
2 дақиқада ўқилади

GM автоном автомобилларнинг биринчи оммавий партиясини ишлаб чиқарди

General Motors'нинг бир бўлими ҳисобланган Chevrolet компанияси автоном машиналарни оммавий ишлаб чиқариш усулларини биринчи бўлиб қўллаганини маълум қилди. Компания Bolt EV электрокари базасида 130 та ҳайдовчисиз прототипларни ишлаб чиқарди. InsiderPro шу ҳақдаги хабари билан бўлишди

Chevrolet Bolt заводда серияли ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган биринчи ҳайдовчисиз автомбиль ҳисобланади. 

Chevrolet'да янги хэтчбеклар мустақил бошқарилувчи автомобилларнинг ноёб авлоди деб аталмоқда. Уларда камералар, лидарлар ва бошқа сенсорларнинг янги тўплами ўрнатилган.

Бундан аввал 50 та ҳайдовчисиз автомобиль Аризона, Сан-Франциско, Скоттсдейл, Уоррен ва Детройтда синовдан ўтказила бошланганди. GM'нинг ижрочи директори Мэри Барра шундай дейди:

"Реал синов паркининг кенгайиши бизнинг автоном машиналаримиз ҳам хавфсизлик ва сифатнинг қолган автомобилларимизда риоя қилинадиган барча қатъий стандартларига жавоб беришини кафолатлашга ёрдам беради".

Муҳандислар автопилотнинг турли йўл шароитларида ўзини қандай тутишини такомиллаштириш учун ҳайдовчисиз машиналарни турли хил кўча ва йўлларда синаб кўришмоқчи.

GM'нинг шўъба корхонаси ҳисобланган Cruise Automation бош директори Кайл Фогтнинг айтишича, янги автомобиллар шаҳарнинг янада мураккаб йўлларида текширувдан ўтказилади. 

Мавзуга оид