10:09 / 14.06.2017
10501

Hyundai янги Kona йўлтанламасини тақдим этди

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси янги ихчам Kona кроссоверини тақдим этди. Унинг бозордаги асосий рақобатчилари Mazda CX-3 ва Nissan Juke бўлиши айтилмоқда. Автомобиль компания маҳсулотлари қаторида Tucson моделидан қуйироқда туради. Компания матбуот хизматида қайд этишларича, Kona Hyundai бренди мавжуд бўлган аксар бозорларда сотиладиган глобал модел бўлади. 

«Kona 2021 йилга келиб, Европадаги биринчи рақамли Осиё автомобиль бренди бўлишимизга ёрдам бериши керак», — деган Hyundai Motor Europe ижрочи директори Томас Шмидт.

Kona Kia Stonic кроссовери билан бир хил платформада ишлаб чиқилган. Машина узунлиги 4165 ммни, эни 1800 миллиметрни ташкил этади. Ғилдираклар базаси 2600 миллиметрга тенг. Диодли оптика ва кенг радиатор қафасига эга бўлди. 

Kona янгиланган ахборот-кўнгилочар тизими ҳамда 8 дйюмли проекция дисплейи билан жиҳозланган. Унда ҳайдовчи учун барча керакли маълумотлар акс этади. Бундан ташқари, ҳалокат вақтида тўсатдан тўхташ, «кўринмас» ҳудудларни мониторинг қилиш тизими ва ҳаракатланиш йўлагини сақлаш тизимига эга. 

Кроссовернинг моторлари қаторига 4 хил двигатель киритилган. Арзон тўпламларига 1,0 л бензинли, 120 от кучига эга турбомотор ўрнатилади. Бундай двигателли Kona соатига 100 км тезликка 12 сонияда эришади.

Шунингдек, машина 1,6 л бензинли, 177 от кучига эга турбомотор (100км/с тезликка 7,9 сонияда эришади), 2,0 л ҳажмдаги 147 от кучига эга атмосферали ускуна билан жиҳозланади. 

 

Top